Ҳалоллик - барака манбаи
ASSOODIQ CONSULT жамоаси турли соҳалардаги тадбиркорлар ҳамда бошқа шахсларнинг фаолиятида ҳалоллик тамойилларини кенг тадбиқ қилишда кўмаклашади.
ASSOODIQ CONSULT тадбиркорлик, ҳамкорлик, шерикчилик ва шу каби бошқа муносабатларни қонунчилик меъёрлари ва ислом молияси тамойилларига мослаштириш бўйича маслаҳат хизматларини кўрсатади.
Тамойилларимиз
Бериладиган маслаҳат ва ечимларимиз мижозлардан тўла мустақил равишда ишлаб чиқилади
Маслаҳат хизматини кўрсатиш жараёни мижозиларимиз учун шаффоф тарзда амалга оширилади
Муаммо ва вазифаларнинг ечимларини топишда илмий асослар ва амалий тажриба чуқур ўрганилади
ASSOODIQ CONSULT хизматлари
Тузилган шартномалар ёки тузилиши кутилаётган шартнома лойиҳаларини ҳуқуқий ва ислом молияси тамойилларига мослигини текшириш ҳамда уларни мувофиқлаштириш.
Тадбиркорлар ва бошқа шахслар ўртасидаги ўзаро шерикчилик, ҳамкорлик муносабатларини қонунчилик талаблари ҳамда ислом молияси тамойилларига мослаштириш.
Бизнес жараёнларида юзага келадиган рисклар ва хавф-хатарларни таҳлил қилиш ҳамда уларни мувофиқлаштириш бўйича маслаҳатлар бериш.
Жамоамиз томонидан қонунчилик ва ислом молияси тамойиллари асосида ишлаб чиқилган шартнома, келишув ва бошқа ҳужжатлар наъмуналари.
ASSOODIQ CONSULT жамоаси молиянинг турли соҳаларида катта тажрибага эга бўлган экспертлардан ташкил топган. Жамоа 2017 йилдан буён қонунчилик доирасида ҳалолликка асосланган иқтисодий муносабатларни йўлга қўйиш ва ушбу йўналишда маслаҳатлар бериш бўйича фаолият юритиб келади.
| Т.р. | Мониторинг қилинган/қилинаётган фаолият йўналиши | Ташкилот номи | Мониторинг натижасининг амал қилиш муддати | Қўшимча изоҳ |
|---|---|---|---|---|
| 1. | Ислом молияси лизинги (Автотранспорт воситалари бўйича) | «MIKRO LEASING» МЧЖ ХК | 18/10/2023 | Мусулмонлар идорасининг хулосаси олинган (06.07.2023 даги 1935-сонли жавоб хатига биноан). |
| 2. | Такофул – Исломий суғурта | “TEMIRYO’L-SUG’URTA” АЖ суғурта компанияси | 31/12/2023 | Мусулмонлар идорасининг хулосаси олинган (28.08.2023 йилдаги 4149-сонли жавоб хати). |
Жамоа
Молия соҳасида 18 йиллик юридик тажрибасига эга, адвокатлик фаолиятини юритади. Жамоада ҳужжатларни юридик экспертизаси ва ҳуқуқий маслаҳат беришга масъул.
"Зикр аҳлидан сўранг ҳайъати" аъзоси. Ҳиндистондаги, Девбанд шахрида жойлашган Дорул-улум олийгоҳида, фатво факултетида таълим олганлар.
Молия ва муассасаларини кредит рейтингини баҳолаш соҳасида 15 йиллик тажрибага эга. Жамоада молиявий ва бухгалтерия ҳисоботи ҳамда мижозларни молиявий барқарорлигини баҳолашга масъул.
Молия соҳасида 20 йиллик тажрибага эга. Жамоада сармоядор ва мижозлар билан ишлаш, бизнес жараёнларни мувофиқлаштиришга масъул.
Риск менеджмент соҳасида 25 йиллик тажрибага эга, иқтисодчи ва математик. Фаолиятни операцион бошқарувини амалга оширади.
Информацион хавфсизлик соҳасида 12 йиллик таржибага эга. Жамоада бизнес жараёнларни автоматлаштириш, информацион хавфсизликни таъминлашга масъул.
Саволларингиз борми?
Бизга мурожаат қилинг, имкон борича тезроқ жавоб берамиз.